Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Сабзавот ва полиз экинлари бўйича ўқув-амалий дастурига старт берилди

Сабзавот ва полиз экинлари бўйича ўқув-амалий дастурига старт берилди

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда “Узагростар” ҳолдинг компанияси ҳамкорлигида 20–26-апрел кунлари ўтказиладиган “Сабзавот ва полиз экинларида замонавий агротехника ва сифатли уруғчилик тизими” мавзусидаги ўқув-амалий семинар-тренингга старт берилди.

Мазкур ўқув дастури доирасида иштирокчиларга соҳага оид энг сўнгги илмий ёндашувлар ва илғор амалий тажрибалар етказилади. Жумладан, сабзавотчиликда интенсив агротехнологияларни қўллаш, генетик жиҳатдан такомиллаштирилган полиз экинлари навларини танлаш ва етиштириш, юқори ҳосилдор картошка ишлаб чиқаришнинг самарали усуллари, замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва бошқариш масалалари атрофлича ёритилади. Шунингдек, хорижий илғор тажрибаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.

Семинар-тренинг дастуридан амалий машғулотлар, тажриба алмашиш сессиялари, дала шароитида кўргазмали намойишлар ҳамда сўнгги авлод иссиқхоналарига ташрифлар ўрин олган. Иштирокчилар соҳанинг етакчи мутахассислари ва хорижий экспертлар томонидан олиб бориладиган машғулотларда бевосита қатнашиб, ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўладилар.

Мазкур семинар-тренинг қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш ҳамда сифатли уруғчилик тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.