Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сабзавотчилик илмини ривожлантиришда хитойлик олимлар билан ҳамкорлик

Сабзавотчилик илмини ривожлантиришда хитойлик олимлар билан ҳамкорлик
Хитой Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Пахтачилик институти директори Гао Лей ва Ғарбий қишлоқ хўжалиги институти директори ўринбосари Хе Венсин бошчилигидаги делегация Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. Учрашув аввалида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказ директори Ш.Намазов ва делегация аъзолари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди. Унда икки давлат аграр соҳаси илмий муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари тобора кенгаяётганлиги эътироф этилди. Илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишиш давомида икки томонлама илмий ҳамкорликни ривожлантириш, сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасига инновацион илмий ишланмаларни кенг жорий этиш ва янги истиқболли навлар яратиш (селексия) бўйича қўшма илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Делегация аъзоларида айниқса, маҳаллий қовун ва тарвуз каби полиз экинларига бўлган қизиқиш юқори эканлиги таъкидланди. Ушбу экинлар селексияси ва уруғчилиги ва уларни етиштиришда кенг фойдаланиладиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, навлар алмашинуви ва экспортбоп маҳсулотлар янги технологияларини ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли илмий ҳамкорлик қилиш таклифлари билдирилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.