Сабзавотчилик соҳасида Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Жанубий Кореянинг Тҳе Коллобратион оф агрикултуре анд течнологи – РЕПУРТЕР ва Лец-Фарм Ко. Лтд. менежери Парк Сеонг Жин бошчилигидаги делегация Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди.
Мазкур делегацияга Жанубий Кореянинг Корея электрон технологиялар институти ходимлари Кеунхо Парк ва Сонг Инсеонлар ҳам ҳамроҳлик қилдилар.
Учрашувда меҳмонлар “Агрикултурал-Био Клустер” лойиҳаси тақдимот қилди.
Ушбу лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилиниб, лойиҳага илмий ёндошувда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ишироки яхши натижа бериши таъкидланди.
Маълумот учун, Жанубий Кореянинг Тҳе Коллоратион оф агрикултуре анд течнологи – РЕПУРТЕР ва Лец-Фарм Ко. Лтд томонидан Ҳиндистонда ҳам “Агрикултурал-Био Клустер” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳани Ўзбекистонда амалга оширишнинг илк босқичида қулупнай ва оқ рангли помидор турларидан био маҳсулот етиштириш, етиштирилган оқ рангли помидор қуритилиб Жанубий Кореяга экспорт қилиш режалаштирилгани баён этилди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе