Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сабзавотчиликда янгича ёндашув

Сабзавотчиликда янгича ёндашув
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббус билан Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тажриба стансиясида сабзавот экинларини етиштиришнинг янги усуллари бўйича илмий тажрибалар олиб борилмоқда. Тажрибалар доирасида бодринг, помидор ва картошкани плёнка билан қопланган дугалар остида, пиёзни эса қизил ҳимоя тўри остида етиштириш технологиялари амалиётда синовдан ўтказилмоқда. Мазкур илмий изланишлар сабзавот экинларини паст ҳарорат, ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришидан ҳимоя қилиш, шунингдек, кечки муддатларда етиштириладиган экинларни зараркунандалардан асрашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишга қаратилган. Тажрибалар давомида қопламалар остида шаклланадиган микроиқлим, ҳимоя воситаларининг экинлар ўсиши ва ривожланишига таъсири, зарарланиш даражаси, ҳосилдорлик ҳамда маҳсулот сифати ўрганилмоқда. Жумладан, пиёз етиштиришда қизил ҳимоя тўрининг зараркунандаларга қарши самарадорлиги очиқ майдонда етиштирилган экинлар билан қиёсий таҳлил қилинмоқда. Илмий тадқиқотлар натижалари асосида сабзавот экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишга қаратилган илмий-амалий агротехнологик тавсиялар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.