Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сабзавотчиликнинг глобал муаммоларига замонавий инновацион илмий ечимлар муҳокама қилинди

Сабзавотчиликнинг глобал муаммоларига замонавий инновацион илмий ечимлар муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида “Сабзавотчиликнинг глобал муаммоларини замонавий инновацион илмий ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман юқори савияда ўтказилди. Тадбирда маҳаллий ва хорижий олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари фаол иштирок этди. Конференсиянинг назарий қисмида етакчи олимлар томонидан сабзавотчиликда учраётган глобал муаммолар, иқлим ўзгаришининг таъсири, ҳосилдорликни ошириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан долзарб илмий маърузалар тақдим этилди. Билдирилган фикр ва таклифлар соҳанинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболдаги ривожланиш йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этди. Анжуманнинг амалий қисми эса иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар институтнинг тажриба майдонлари ва замонавий иссиқхоналарида олиб борилаётган илмий тажрибалар билан яқиндан танишиб, янги нав ва технологияларни бевосита кўздан кечириш имконига эга бўлди. Конференсия якунида муҳокама қилинган мавзулар юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тавсиялар сабзавотчилик тармоғини инновацион ривожлантириш, илм-фан ва амалиёт интеграциясини кучайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди. Анжуманнинг ёрқин лаҳзалари билан видеоролик орқали танишишингиз мумкин! Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.