Самақандда лалми ерларда нўхат етиштириш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 11–12 феврал кунлари Самақранд вилояти Пояриқ туманида лалми майдонларда нўхат етиштиришда замонавий агротехнологияларни қўллашга бағишланган ўқув дала семинари бўлиб ўтди.
Семинар давомида олимлар ва халқаро экспертлар томонидан қурғоқчил ҳудудларда нўхат етиштириш бўйича хорижий тажриба, ер тайёрлаш, экиш муддатлари, парваришлаш ва касалликларга қарши кураш усуллари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, “но-тилл” технологиясининг анъанавий экиш усулига нисбатан афзалликлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Семинар-тренингда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Диёр Жўраев мавзу юзасидан зарур илмий маълумотлар ва амалий тавсияларни тақдим этди. навлари ҳамда интенсив агротехнологиялар бўйича амалий тавсиялар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе