Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Самарадорлик ва натижага эришиш ўз қўлимизда

Самарадорлик ва натижага эришиш ўз қўлимизда
Айни пайтда Қашқадарё вилоятида бўлиб турган вазир Иброҳим Абдураҳмонов ташриф дастурига мувофиқ, Нишон тумани "Каримов авлодлари" фермер хўжалиги уруғлик дала майдони билан танишди. 50 гектар майдонни ўз ичига олган ҳудудда бир йил тиндирилган ғалла уруғи экилган. Вазир ҳудудни кўздан кечирар экан, бу ерда амалга оширилаётган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилаётгани ўз самарасини кўрсатганини эътироф этди. Ўз навбатида, яровизацияланган уруғнинг устунлиги, келгуси жараёнларда албатта уруғ танлашда яровизацияланган уруғ экиш зарурлиги, бу ўз навбатида ҳосилдорликнинг ошишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шундан сўнг вазир ёндош ҳудудда жойлашган "Асрор Бобанович" фермер хўжалиги уруғлик ғалла майдонини кўздан кечирди. 16 гектарлик ҳудудда яровизацияланган ҳамда 4 гектар майдонда тиндирилган уруғ "аср чилгиси" нави экилган. Вазир дала майдонини кўздан кечирар экан, уруғлар кеч экилгани сабаб бу ерда ҳеч қандай фарқ мавжуд эмаслиги ва бунда ўртасидаги фарқни фермер хўжалиги масъули икки майдонда экилган навларнинг етилиши ва ҳосилдорлиги, амалга оширилган агротехник тадбирларни кетма-кетликда ёзиб бориши ва ҳосилдорлик, кутилган натижа ва самарадорликни доимий назорат қилиб бориши хусусида топшириқ берди. Зеро, самарадорлик ва натижадорликка эришишда ҳар бир ходим масъулиятни ҳис этган ҳолда иш олиб бориши зарур. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.