Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

САМАРҚАНД КОНФЕРЕНСИЯСИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

САМАРҚАНД КОНФЕРЕНСИЯСИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ
Қадим Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференсия ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг техник кўмагида ташкил этилган мазкур конференсия 7–8 сентябр кунлари давом этади. Тадбирда 15 та мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлари, 8 мамлакатдан вазир ўринбосарлари, 13 мамлакатнинг юқори даражадаги дипломатлари ва 30 дан зиёд халқаро ҳамда илмий ташкилотлар, шунингдек молия институтлари вакиллари иштирок этмоқда. Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференсия қатнашчиларига йўллаган мурожаатини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди. Унда жумладан шундай дейилган: — Албатта, ушбу конференсия учун айнан Самарқанд шаҳри танлангани бежиз эмас. Қарийб уч минг йиллик тарих ва маданиятга эга бўлган бу кўҳна шаҳар асрлар давомида Буюк ипак йўлидаги муҳим чорраҳа бўлиб келган. Сизларга яхши маълумки, озиқ-овқат хавфсизлиги, уни барқарор етказиб бериш, очлик ва қашшоқликка қарши кураш масалалари бугун ҳам ўта долзарб бўлиб қолмоқда. #Халқаро_конференсия #озиқ_овқат_хавфсизлиги #форум #Самарқанд WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.