САМАРҚАНД КОНФЕРЕНСИЯСИ: ТАЖРИБА, ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАР ЎРТАГА ТАШЛАНМОҚДА

7-8-сентябрда Самарқандда мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан йирик анжуман бўлиб ўтмоқда.Бу халқаро анжуманни ташкил этиш эҳтиёжига тўхталадиган бўлсак, асосан бу Ўзбекистоннинг ташаббуси ҳисобланади. Бунда биз республикамизнинг охирги йилларда эришган ютуқларини, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги тажрибаларини халқаро ҳамжамият билан улашишни мақсад қилганмиз.
Маълумки, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030-йилларга мўлжалланган Стратегияси қабул қилинганлигига мана қарийб беш йил бўлмоқда. Ушбу йиллар давомида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш, соҳани янги босқичга олиб чиқиш, аграр тармоқни хизмат кўрсатишга, соҳани илм ва инновацияга асосланган тизимга ўтказишга доир кенг қамровли тадбирлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда конференсияда 8 та глобал минтақавий характерга эга бўлган ташаббуслар илгари сурилмоқда. Энг биринчи ташаббуслардан бири бу озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув муаммоси. Бугунги кунда мамлакатимиздаги умумий сув ресурсларимизнинг 90 фоизидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади.
#Халқаро_конференсия #озиқ_овқат_хавфсизлиги #форум #ФАО #Самарқанд
WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм