Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Самарқандда пахта теримига тайёргарлик

Самарқандда пахта теримига тайёргарлик

Самарқандда пахта теримига тайёргарлик: барча кучлар бир мақсад йўлида

Аввал хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ишчи ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Унга тизим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши аъзолари ҳамроҳлик қилмоқда. Ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида дала майдонларида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Жумладан, Каттақўрғон туманидаги “Ҳожиакбар яшил далалари” фермер хўжалиги дала майдони ҳам ўрганилди. Фермер хўжалигининг 50 гектар ер майдонига маҳаллий “Султон” нави яккақатор усулда экилган бўлиб, ҳозирда пахтанинг тахминан 30 фоизи очилган. Асосий мақсад — ҳосилни битта босқичда самарали йиғиб олиш.

Вазир Иброҳим Абдураҳмонов бу жараёнда дефолиация ишларини ўз вақтида амалга ошириш энг муҳим омил эканини таъкидлади. Бу чоралар пахта майдонларида ҳосилнинг бир хилда очилишига хизмат қилиб, механизация асосида тезкор ва сифатли теримни таъминлайди.

Дала майдонида ўтказилган суҳбат чоғида масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Барча кучларни бирлаштириш, ҳар бир гектарда меҳнат самарадорлигини ошириш ва вақтни тежаш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Чунки бугунги кунда аграр соҳадаги энг асосий мақсад — меҳнат унумдорлигини юксалтириш ва фермер хўжаликларини замонавий технологиялар асосида ривожлантиришдир.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.