Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сара уруғ — мўл ҳосил гарови

Сара уруғ — мўл ҳосил гарови
Айни кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг “Уруғчилик ва миллий генбанк” лабораторияси тажриба майдонларида ғалла ҳосилини йиғиб олиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Мутахассислар томонидан сара уруғлик донни йиғиб олиш ва жамғариш ишлари алоҳида назорат остида олиб борилмоқда. Лаборатория мудири Шаҳноза Ҳазратқулованинг таъкидлашича, асосий эътибор иқлим шароитига мослашган, касалликларга чидамли ҳамда юқори сифат кўрсаткичларига эга уруғлик донни саралаш ва жамғаришга қаратилган. Сифатли уруғлик жамғариш нафақат ҳосилдорликни ошириш, балки ғаллачиликда барқарор натижаларга эришиш ҳамда янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришда муҳим омиллардан биридир. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.