Сарҳисоб

Шоличилик: натижалар таҳлил қилиниб, вазифалар белгиланди
Шоличилик илмий-тадқиқот институти мамлакатимизда ягона шоли илми маркази сифатида фаолият юритмоқда. Ушбу институт томонидан яратилган шоли навлари нафақат маҳаллий шоликорлар, балки қўшни республикаларда ҳам кенг миқёсда етиштирилмоқда. 2024-йилда соҳага инновацион ёндашувларни жорий этиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, халқаро грантлар жалб этилиб, замонавий техника ва илғор технологиялар олиб келинди.
Жумладан, Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот маркази (ИРРИ) билан ҳамкорлик доирасида “Ўзбекистон учун иқлим ўзгаришларига чидамли шоли навлари ва дурагайларини кенг миқёсда яратиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида институтга 4,7 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиб, янги юқори ҳосилдор навларни яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Илмий ютуқлар
Ўтган йилда институт илмий жамоаси томонидан:
• Шолининг 2 та янги нави,
• Соянинг 1 та янги нави,
• Мошнинг 1 та янги нави яратилди.
Институт олимлари изланишлари натижасида 55 та илмий мақола, 87 та тезис, 5 та монография чоп этилди. Эътиборлиси, ушбу мақолаларнинг 9 таси халқаро Скопус ва Wеб оф Скиенке базаларида индексланган нашрларда эълон қилинган.
Ҳисобот йиғилишида кўтарилган муаммолар ва таклифлар
Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори Масъуджон Саттаров Миллий марказда бўлиб ўтган ҳисобот тақдимотида соҳадаги ютуқлар ва долзарб муаммолар юзасидан маълумот берди. Ҳисобот тақдимотидан сўнг, соҳада йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Танқидий фикр-мулоҳазалар:
Инновацион ва фундаментал тадқиқотлар амалга оширилмаган.
Ҳисобот таёрланишида юзакиликка йўл қойилган.
“Хонадонбай” илмий лоийиҳа якунига этмаган.
Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов йиғилиш давомида ушбу масалаларни кўтариб, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунида ҳисоботда келтирилган камчиликларни бартараф этиш, илмий-тадқиқот йўналишларининг самарадорлигини ошириш ва натижадорликни кучайтириш юзасидан тегишли бўлим раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе