Сариқ рангли тарвуз: илмий ёндашувлар асосида янги навлар яратилмоқда

Бугунги кунда полиз экинларини етиштиришда илмий асосланган ёндашувлар муҳим ўрин тутмоқда.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан турли маҳаллий ва хорижий навлар асосида тарвузнинг иссиқхона шароитига мос нав ва дурагайларини яратиш устида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирда тажриба майдонларида 20 га яқин, ташқи кўриниши ва биологик хусусиятлари жиҳатидан ўзаро фарқ қилувчи тарвуз навлари парвариш қилинмоқда.
Мазкур видеолавҳа орқали пишиб етилаётган янги турдаги тарвуз навлари ва уни етиштириш агротехникасига оид маълумотларни билиб олишингиз мумкин.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм