Савол: Қизил ловияга тушган ўргимчаккана қарши қандай самарали восита бор?

Каналимизнинг кузатувчисидан келган шу саволга Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ лаборатория мудири Камол Маматов қуйидагича жавоб берди:
Парпаргит (Пропаргите)
Гуруҳи: акарисид
Фаол моддаси: Пропаргите (аммиак дериватлари)
Таъсири: ўргимчаккананинг барча босқичларига (личинка, нимфа, катта) қарши самарали
Қўллаш миқдори: 1,5–2,0 л/га
Каренция: 20–30 кун
Ўзига хослиги: ташқи таъсири кучли, ички тўқималарга кам сингади
Вертимек (Абамектин)
Гуруҳи: биологик инсектисид-акарисид
Фаол моддаси: Абамектин
Таъсири: ўргимчакканаларнинг нерв тизимига таъсир қилиб, фалаж қилади
Қўллаш миқдори: 0,2–0,3 л/га
Каренция: 14–20 кун
Ўзига хослиги: ҳаво ҳарорати 20°К дан юқори бўлса, самараси кучаяди
Ниссоран (Ҳехйтҳиазох)
Фаол моддаси: Ҳехйтҳиазох
Афзаллиги: ўргимчаккананинг тухумларига ҳам таъсир қилади
Турли брендлар остида сотувда мавжуд:
Агрилех 5%
Ниссоран 10%
Акар Голд (Ҳехйтҳиазох + Пропаргите)
Акара Био
Қўллаш меъёрлари:
Ниссоран ва Агрилех – 0,2 кг/га
Акар Голд, Акара Био – 0,3–0,5 л/га
Агробиомек 5% (Абамектин)
Бугунги кунда синовдан ўтиб, юқори натижа берган восита
Қўллаш миқдори: 0,2–0,4 л/га
Самарадорликни ошириш учун:
10 литр сувга 15 грамм ПАВ (ёпиштирувчи модда) қўшиш – бу препаратнинг баргларга яхши ёпишишини ва таъсирини оширади
Дориларни салқин ва сокин пайтда (эрталаб ёки кечқурун) қўллаш тавсия этилади
Сизда ҳам ўсимлик касалликлари ёки зарарли ҳашаротлар бўйича савол борми?
"Агро Инфо" сиз учун ишлайди — саволингизни бот орқали ёки изоҳда йўлланг!
https://t.me/dehqongayordam
#ўргимчаккана #акарисид #сабзавотчилик #қизилловия #агромаслаҳат #агроинфо