савол_жавоблар

ҲОЗИРГИ КУНДА ОЛМА ҚУРТИНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚ ҚИЛСА БЎЛАДИ?
Одатда, олма зараркунандаларига эрта баҳордан қарши курашилади. Бунда гуллаш даври тугаганидан сўнг, 15-20 кун ўтгач турли қумурсқаларга қарши ишлов берилади.
Ёзда олмага ишлов бериш бир қадар мураккабликларни туғдиради. Чунки, қалин барглари препаратларнинг ҳашоратларга тўлиқ етиб боришига тўсиқ бўлади.
Иккинчидан, пишиб етилган олмаларни инсон организми учун зарарли ҳолга келтириши мумкин. Шунингдек, ҳосил элементларининг куйишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун дарахт танасининг пастки қисмига турли суюқликлар (кўпинча оддий клей ишлатилади) билан ишлов берилган белбоғлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Умуман олганда, мевалар етилаётган пайтда, олмага ёзда ишлов бериш учун Фуфанон, Карбофос, Карате, Алатар, Актеллик, Фитоверм каби препаратлар тавсия этилади. Уларнинг дозалари ва фойдаланиш усуллари харид қилиш жараёнида биргаликда сотилади.
АКИС УЗБЕКИСТАН