Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

САЙЁР ЛАБОРАТОРИЯ ХИЗМАТЛАРИ

САЙЁР ЛАБОРАТОРИЯ ХИЗМАТЛАРИ
Тошкент вилояти Агрохизматлар Марказига фермер А.Тожиназаров ва А.Абдужалиловлар тупроқ наъмуналарини лаборатория текширувидан ўтказишни сўраб мурожаат қилди ва тегишли тартибда шартномалар имзоланди. Шундан сўнг, Марказ мутахассислари “Раҳимжон Тожиназар Омад” ва “Муслимахон Олтин куз ҳосили” фермер хўжаликларига бориб, тупроқ наъмуналарини олишди. Уларга тегишли бўлган 40.2 ва 26.5 гектар ер майдонларининг мелиоратив ҳолати ўрганилди. Тошкент вилояти Агрохизматлар Маркази ҳосил унумдорлигини ошириш ва ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни хоҳловчи барча фермер, деҳқончилик хўжалиги ва томорқа ер эгаларига ўз хизматларини таклиф этади. Замонавий лаборатория ускуналари ёрдамида сизнинг тупроқ наъмуналарингиз сифатли текширувдан ўтказилади ва ҳолатни яхшилаш бўйича мавсум давомида мутахассис тавсиялари бериб борилади. Таҳлил натижалари шартнома шартларига асосан 7 иш кунида буюртмачига етказилади.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.