САЙЁРАМИЗ ХАЗИНАСИ

Бир ош қошиқ тупроқда тирик организмлар сони ер юзидаги одамларга қараганда кўпроқ.
Биз истеъмол қиладиган озиқ-овқатларнинг 95 фоизи тупроқда ўсади.
Тупроқ ердаги энг йирик сув филтридир. Унинг таркибидаги углерод ҳажми бўйича сайёрамизда океанлардан кейин иккинчи ўринда туради.
Тупроқ иқлимни тартибга солишга ёрдам беради. Яъни, сифатли, унумдор тупроқ углеродни сақлаб, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатади.
Сайёрамизда ҳарорат кескин кўтарилиб кетишининг олдини олади.
Тупроқ – бу уй. Ер юзидаги барча ҳайвонларнинг тўртдан бири ҳаётининг бир қисмини тупроқда ўтказади.
Сайёрамиздаги қуруқлик сувдан анча кичик бўлса ҳам ундаги тирик организмларнинг умумий биомассаси денгиз ва океанларникидан бир неча баравар юқори.
#бу_қизиқ #тупроқ
WWW • ТЕЛЕГРАМ • ФАКЕБООК • ЁУТУБЕ • ИНСТАГРАМ