Семинар

ЁШ ТАДҚИҚОТЧИЛАР — ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР ЙЎЛИДА
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида ёш тадқиқотчилар турли йўналишларда илмий изланишлар олиб бормоқда.
Йўш изланувчилар Миллий марказда ташкил этиладиган “Докторантлар куни”да ўз тадқиқотлари натижаларини устоз олимларга тақдим этадилар.
Галдағи семинарда академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти докторанти Ҳамидулло Аҳатов голубика (Ваккиниум корймбосум Л.) навларини сунъий мутагенез усулида яратиш ва кўчатларни етиштиришни такомиллаштириш мавзусидаги изланишлари билан иштирок этди.
Шунингдек, Зоом платформаси орқали Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти 3-босқич докторанти Феруза Олтибоева такрорий экин сифатида етиштирилган ловия навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига қурғоқчиликнинг таъсирини ўрганиш мавзусидаги тадқиқоти билан қатнашди.
Тадбирда илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, докторантлар, устозлар ҳамда масъул мутахассислар иштирок этдилар. Тақдимотлар жараёнида ҳар икки докторантнинг олиб борган изланишлари муҳокама қилинди, уларга зарур тавсиялар ва хулосалар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе