Семинар

Кузги буғдойдан 100 сентнер ғалла ҳосили етиштириш ва занг касалликларидан ҳимоя қилиш
Ўсимликлар Генетик ресурслари илмий тадқиқот институти ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО билан ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳа доирасида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги Глобал техтиле агрокластерида “Кузги буғдойдан 100 сентнер ғалла ҳосили етиштириш ва занг касалликларидан ҳимоя қилиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафаржон Зияев ва илмий муассасанинг Андижон илмий-тажриба стансияси раҳбари Саиджон Тешабоевлар ғаллачиликдаги бугунги долзарб агротехник тадбирлар ва илғор илмий ютуқлар ҳамда уларни фермер хўжаликларида қўллаш мавзуларидаги маърузалари билан қатнашди.
Семинар қизғин мунозараларга бой бўлди ва яқин кунларда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича мутахасислар фермерларни қизиқтирган мавзуларда қўшимча ўқув семинари ташкил этишни режалаштириб олди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе