Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

СЕМИНАР

СЕМИНАР
Ғалла парваришида инновация ва тажриба уйғунлиги Бугун Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Тошкент илмий-тажриба стансиясида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида ғалла парваришида қўлланилаётган илғор агротехник усуллар, инновацион ёндашувлар ва илмий тавсиялар муҳокама қилинди. Тадбирда соҳа олимлари, агрономлар ҳамда соҳадаги етакчи мутахассислар иштирок этиб, ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашдилар. Улар томонидан ғалла парваришидаги долзарб масалалар юзасидан амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, соҳага замонавий агротехнологияларни, жумладан, агродронлар имкониятларидан самарали фойдаланишнинг афзалликлари алоҳида таъкидланди. Семинар доирасида майдон шароитида кўргазмали чиқишлар ва савол-жавоблар ҳам ташкил этилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.