Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
Қорақалпоғистонда шўрланган ерларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро семинар Хўжайли туманида Абу-Даби ривожлантириш фонди ва Шўрланган тупроқ шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ИКБА), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан “Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги системасини ривожлантириш” лойиҳаси бўйича семинар ўтказилди. Семинарни ИКБА халқаро ташкилоти бош директори Доктор Тарифа Алзааби онлайн тарзда очиб берди ва ўз нутқида келажакда глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилган йирик лойиҳалар олиб борилишини таъкидлади. Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Бекмурат Турдишев сўзга чиқиб, ушбу лойиҳанинг минтақа учун муҳим аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди. Шунингдек, чет эл ўсимлик навларини етиштириш орқали уларнинг агротехнологиясини ишлаб чиқиш, стрессга, шўрга ва сувсизликка чидамлилигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Семинарда 120 дан ортиқ фермерлар, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва ёшлар иштирок этдилар Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.