Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
Боғлар барпо этишга тайёргарлик бошланди “Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили” ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида, Миллий марказ тизимидаги академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Тошкент вилояти прокуратураси, Тошкент вилояти Осимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ва Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳамкорлигида бугун семинар ташкил этилди. Тошкент вилояти туманларнинг тупроқ, иқлим шароитдан келиб чиқиб, мевали ва манзарали боғлар барпо этиш, уларни парваришлаш, ташқи муҳит омилларидан муҳофаза қилиш семинарнинг асосий мавзуси бўлди. Семинарда соҳа олимлари, мутахассислар, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда шахсий томорқа эгалари иштирок этди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.