Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
Бугунги кунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи класстер, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда маҳаллий томорқа ер эгалари агротехник тадбирларни бажаришда дуч келаётган муаммоларни тез ва сифатли бартараф этиш мақсадида туманлардаги агрохизматлар маркази мутахассислари томонидан тавсия ва маслаҳатлар бериб келинмоқда. Шуни инобатга олиб, Тошкент вилояти туманларидаги Агрохизматлар маркази мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда уларни илмий-тадқиқот институтининг фаолияти билан яқиндан таништириш ва келажакда ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ўқув семинар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бугун ушбу семинарга академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида старт берилди. Айни пайтда агромаслаҳатчилар мутахассислар томонидан ўқитилмоқда. Маълумот учун, ушбу ўқув-семинари ҳафта мобайнида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ва Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтларида бўлиб ўтади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.