семинар

Помидорни пайванд қилса натижаси қандай бўлади?
⌛ Биз одатда мевали дарахтларни пайванд қиламиз. Боиси, ёввойи мевадан тайёрланган пайвандтакка, серҳосил меванинг новдасини пайванд қиламиз. Натижа эса мўл ва сифатли ҳосил бўлади. Ҳа, биз буни яхши биламиз.
Бироқ бугун кўпчиликни сабзавотчиликда ҳам пайвандлаш усулидан фойдаланиш масаласи қизиқтиради.
Сирасини айтганда, бугун бу агротехнология дунё тажрибасида бор. Бу борада юртимизда ҳам олимларимиз томонидан илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Милллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг мукстақил тадқиқотчиси Бахтиёр Каримов ҳам ушбу йўналишда илмий ишланиш олиб бормоқда.
Миллий марказда ўтказилган “Докторантлар куни”да у ўзи ўтказаётган тадқиқотлар жараёнида қўлга киритган натижаларини экспертлар ҳукмига ҳавола қилди.
Тадқиқот объекти сифатида помидорнинг иссиқхонада экишга яроқли йирик мевали “Гулқанд”, ўрта мевали “АВЕ-Мария” ва майда мевали черри “Марварид” навлари ўрганилди.
Пайвандтаг сифатида ушбу навлар учун Бутунжаҳон Сабзавотчилик Марказидан маданий помидорнинг (Лйкоперсикон эскулентум Милл.) 2 та черри тизмалар №10 (Л03708) ва №15 (Л06193) ҳамда 2 та ёввойи турдан (Лйкоперсикон эскулентум ссп. пимпинеллифолиум) №19 (КЛН2071В) ва №20 (КЛН2071Д) намуналар фойдаланилган.
Тадқиқот давомида помидор вегетатив пайвандлаб парвариш қилинганда тадқиқот объекти сифтатида танлаб олинган навларда ҳосилдорлик 20 фоизга кўпайиб, тамаки мозаикаси вируси, жигарранг доғланиш ва фузариоз вилтларига 100% чидамлиги аниқланган.
Шунингдек, “Гулқанд”, “АВЕ-Мария” ва черри “Марварид” навларида товарбоплик 97-98 фоиз ва ўртача мева вазниг 43 фоизгача ортиши кузатилган.
Семинар якунида тадқиқотчига экспертлар томонидан тадқиқотни янада пишиқ ва пухта ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе