Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
Бронза тусли қўнғизларга қарши янги илмий ечим таклиф қилинди Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказида “Докторантлар куни” доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Музаффар Умурзақов ўз илмий тадқиқоти натижаларини тақдим этди. Унинг изланишлари мевали боғларда кенг тарқалган бронза тусли қўнғизларнинг тур таркиби, тарқалиши ва биоекологик хусусиятларига бағишланди. Тадқиқотда ушбу зараркунандалар апрел–май ойларида гул ва мева ғўрасини емириб, ҳосилнинг 20–25 фоизигача нобуд бўлишига сабаб бўлиши аниқланди. Илмий ишнинг долзарблиги шундаки, Ўзбекистон мева етиштиришда улкан салоҳиятга эга бўлса-да, бронза тусли қўнғизларга қарши самарали чораларсиз юқори ҳосилга эришиш мушкул. Тадқиқотда Самарқанд вилоятида турон бўғусимон ва чипор бронза қўнғизи, Тошкент вилоятида эса яшил тусли бронза қўнғизи доминант тур экани илк бор қайд этилди. Шунингдек, турли кимёвий воситалар синовдан ўтказилиб, улар орасида Фуфанон 57% эмулсияси энг самарали экани кўрсатилди. Тажрибалар ушбу препаратнинг биологик самарадорлиги 85,4 фоизга тенг эканини намоён этди. Тақдимотдан сўнг муҳокама жараёнида ёш олимга устозлар томонидан фойдали тавсия ва таклифлар берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.