семинар

ПАХТАКОРЛИК ФЕРМЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР
Бугун қишлоқ хўжалигини ривожланишида илм-фан ютуқлари ва инновацияларни жорий этган ҳолда яхши натижага эришиш мумкинлигини инноватор фермер ва кластер эгалари яхши англаб етишган. Улар илм истаб бугун илмий-тадқиқот институтлар эшигини қоқмоқда. Ана шундай ташаббусларга мисол сифатида Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани фермер ва кластер эгалари айтиш мумкин. Туман ҳокимлиги томонидан Миллий марказ бугунги замонавий қишлоқ хўжалиги тенденсиялари билан танишиш иштиёқи билан чиқишди. Бугун уларга Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти илмий жамоасининг ютуқлари ва янгиликлари таништирилиб, семинар-тренинг ташкил этилди.
Ушбу семинарда институт олимлари институтда амалга оширилаётган илмий янгиликлар билан таништирдилар ҳамда уларни қизиқтирган барча саволларига жавоб бердилар.
Бизни кузатиб боринг
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ