Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
Хабар бериб бораётганимиздек, Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш” мавзусида семинар бўлиб ўтяпти. Айни пайтда ҳозиргина тадбирга етиб келган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, профессор А. Тўраев узумчилик ўзбек халқининг қадриятларидан бири эканлиги, қишлоқ жойларда узумчиликни ривожлантириш орқали оилаларда фаровонликни таъминлаш ҳақида фикр билдирмоқда. А. Тўраев касаллик ва вируслардан ҳоли бўлган узум кўчатларини танлаш, шунингдек узумни пайванд қилишда сифатли пайвандтак ва пайвандустларни танлаш зарурлигини таъкидламоқда. Бунинг учун, албатта аҳолига агрохизматлар кўрсатиш тизимини кенгайтириш ҳақида фикр билдириб ўтди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.