Семинар

Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш” мавзусида семинар бошланди.
Семинар иштирокчилари дастлаб илмий муассасада яратилган янги навлар ва илмий ишланмалар билан яқиндан танишдилар.
Ушбу семинарда мева-сабзавотчилик йўналишида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалалари муҳокама қилинмоқда.
Семинарда Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Б. Тажиев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи З. Артиқов, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори ўринбосари Ф. Қирғизбоев, илмий ходимлар ва мутахассислар иштирок этмоқда.