Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида Жанубий Кореянинг ДИКА мутахассислар Канг Дои-Сунг ва Ким Жоҳан иштирокида институт илмий ходимлари, таянч докторантлар, ёш тадқиқотчилар ва мутахассислар учун семинар ташкил этилди. Семинар Жанубий Кореянинг КРК/ДИКА (Корея қишлоқ жамиятлари коорпорацияси ва Кореянинг Қишлоқ хўжалигида халқаро ҳамкорлик институти) билан ҳамкорликда ташкил этилди. Семинарни Сабзавот, полиз экинлар ива картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Рустам Низомов “Ўзбекистонда помидор етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги тақдимоти ва кириш сўзи билан бошлаб берди. Шундан сўнг Кореялик мутахассислар помидор, ширин қалампир ва аччиқ қалампир кўчатини етиштириш, экиш, озиқлантириш, суғориш, ўсимликни кассаллик ва зараркунандалардан самарали ҳимоя қилиш бўйича кўплаб қизиқарли маълумотларни тақдим қилди. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.