Семинар

Уруғчилик сабоқлари — иссиқхонада ҳосил кафолати
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан молиялаштирилаётган “Смалл Фармерс ас Агрикултурал Инноваторс фор Ресилиент Агрифоод Экосйстемс” лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди.
Семинар давомида иссиқхона шароитида бодринг ва помидор экинлари уруғчилиги бўйича кичик фермерлар ва томорқа хўжалик эгалари учун зарур кўникмалар берилди. Тадбирнинг асосий мақсади — глобал иқлим ўзгаришлари шароитида кичик фермер ва томорқа эгалари бодринг ҳамда помидорни замонавий агротехнологиялар асосида етиштириш, сифатли уруғчиликни йўлга қўйиш орқали барқарор ва юқори даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашишдир.
Мутахассислар томонидан дала шароитида амалий машғулотлар ҳам ўтказилиб, қатнашчиларга илғор тажрибалар, агротехник усуллар ва уруғчилик сир-асрорлари батафсил тушунтирилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе