Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар

Семинар
Қишлоқ хўжалигида интенсив агротехнологиялар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида интенсив агротехнологияларни жорий этиш ва соҳага оид долзарб йўналишлар бўйича ўқув семинари ўтказилди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермерлар ҳамда соҳа олимлари иштирок этдилар. Тадбир давомида халқаро тажрибага асосланган янги навларини кўпайтириш, ҳамкор ташкилотлар билан тажриба алмашиш ва соҳага илғор ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар иқлим ўзгаришларига мос ва касалликларга чидамли навларни етиштириш орқали қишлоқ хўжалигида барқарорликка эришиш мумкинлигини таъкидладилар. Шунингдек, олимлар халқаро стандартларга мос илмий изланишлар олиб бориб, уларни амалиётга татбиқ этиш зарурлигини қайд этдилар. Семинар иштирокчилари бундай тадбирлар соҳага янги билим ва ёндашувлар олиб кириш, фермерлар салоҳиятини ошириш ва умумий тараққиётни жадаллаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.