Семинар #апробация #пахтачилик

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Наманган вилоятининг Элита уруғчилик хўжалигида уруғлик пахта майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
Унда ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари, илмий-тадқиқот институтлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази вакиллари, апробация комиссияси аъзолари, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича экпертлар, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишмоқда.
Семинар давомида уруғлик учун ажратилган ғўза майдонларида апробация ўтказиш, уруғлик пахтани териш, қабул қилиш ва сақлаш масалалари муҳокама этилади.
Батафсил маълумотларни кузатиб боринг