Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар — ҳоким ва аграр соҳа олимлари мулоқот майдонига айланди

Семинар — ҳоким ва аграр соҳа олимлари мулоқот майдонига айланди
Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё илмий-тажриба стансияси қошидаги “Ҳосилдор замин” замонавий кўчатчилик таълим марказида қишлоқ хўжалиги йўналишида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари, соҳа мутахассислари, фермерлар ҳамда тадбиркорлар иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчилар Миллий марказ тизимидаги илмий муассасаларда яратилган истиқболли навлар, илмий ишланмалар, замонавий агротехнологиялар ҳамда инновацион ечимлар билан яқиндан танишдилар. Кўргазмада боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва бошқа йўналишларда ишлаб чиқилган илмий ишланмалар намойиш этилди. Семинарнинг энг муҳим жиҳатларидан бири унинг Қашқадарё вилояти ҳокими ва аграр соҳа олимлари ўртасидаги очиқ мулоқот майдонига айланганида бўлди. Мулоқот давомида ҳудудда қишлоқ хўжалигини илмий асосда ривожлантириш, иқлим ўзгаришига мослашган, қурғоқчиликка бардошли, ресурс тежамкор ва серҳосил экин навларини кенг жорий этиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда фермерларнинг долзарб муаммоларини илмий ечимлар асосида ҳал этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос нав ва агротехнологияларни оммалаштириш бўйича ўз таклифларини билдириб, олимлар билан фикр алмашди. Шунингдек, тадбир доирасида “Ҳосилдор замин” замонавий кўчатчилик таълим марказига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари топширилди. Мазкур техникалар илмий ёндашув асосида кўчат етиштириш ва агротехнологик жараёнлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Семинар якунида аграр соҳада илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, инновацион технологияларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда илмий муассасалар ва ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.