Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Семинар_тренинг

Семинар_тренинг
ЎЗБЕКИСТОН — ЭКИНЛАРНИ КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН БИОЛОГИК УСУЛДА АСРАШДА ДУНЁДА ЕТАКЧИ ДАВЛАТЛАРДАН САНАЛАДИ Кўклам деҳқон учун йилбоши саналади. Негаки қиши билан дам олиб, оширилган хамирдек кўпчиб етилган тупроқ деҳқонни баҳорнинг қулай фурсатларидан унумли фойдаланишга ундайди. Эгатлар олиниб, тупроққа уруғ қадалади. Ҳосилнинг баракали бўлиши эса навнинг тўғри танланганию агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказишдан ташқари, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишга ҳам боғлиқ. Деҳқонни энг кўп ташвишга қўядиган омил ҳам касаллик ва зараркунандалардир. Айниқса, уларга қарши курашишда ишлатиладиган кимёвий дори-дармонларнинг харажати ҳосилдан олинадиган даромаднинг баракасини ҳам учиради. Бугун Миллий марказда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари иштирокида “Сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотлари етиштиришда учрайдиган касаллик ва зараркунандалар, уларнинг турлари, ҳамда қарши курашишнинг самарали усуллари” мавзусида ташкил этилган семинар-тренинг ҳам айни мавзуга бағишланди. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, биология фанлари доктори Камол Маматов ўсимликларни ҳимоя қилиш борасида илмий муассаса олимлари томонидан ўрганишлар ва тадқиқотлар хусусида маъруза қилди. Маърузачи деҳқонлар учун ушбу йўналишда тайёрланаётган зарур тавсиялар илмий муассаса олимларининг йиллар давомида давомли олиб бораёган тадқиқотлари натижалари асосида тайёрланишини таъкидлаб ўтди. Эътиборлиси, тақдимотда ўсимликларни биологок усулда асрашда зараркунанда ва касалликлардан асрашда Ўзбекистон дунёдаги етакчи давлатлардан эканлиги маълум қилинди. Ушбу семинар-тренинг тафсилотларини тез кунларда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда видеоформатда тамоша қилишингиз мумкин. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.