Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Серёғин мавсумда ғалла парваришига қандай ёндашиш зарур?

Серёғин мавсумда ғалла парваришига қандай ёндашиш зарур?
Қиш фаслининг серёғин келаётгани 2026-йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлашда алоҳида эътибор ва аниқ агротехник ёндашувни талаб қилмоқда. Айниқса, майдонларда ортиқча намлик тўпланиши, тупроқ зичлашиши ҳамда замбуруғли касалликлар ривожланиши хавфи фермерлардан тезкор чоралар кўришни талаб этади. Мазкур долзарб мавзу юзасидан яқин кунларда Миллий марказ Ахборот хизмати томонидан қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Зиёдуллаев ва соҳа мутахассислари иштирокида махсус видеоматериал тайёрланади. Сиз ушбу йўналишда ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишни истасангиз, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда саволларингизни қолдиришингиз мумкин. Энг долзарб саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.