Шинжон” агротехнологияси ва анъанавий усул: фарқ нимада?

Замонавий қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашув ҳосилдорлик ва ресурслардан оқилона фойдаланишда муҳим рол ўйнайди. Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалигида ўтказилган тажрибада “Шинжон” агротехнологияси ва анъанавий усулда пахта экиш натижалари таққосланди.
“Шинжон” усулида пахта 76/10 схемада, плёнка остида ва томчилатиб суғориш орқали қўшқатор қилиб экилади. Натижада ҳар ғўзада 10–12 бўлиқ кўсак ҳосил бўлиб, ҳосил 10-сентабрдаёқ теримга тайёр бўлади. Бу усулда ҳар гектарга 240 минг кўчат экилади, барча ишлар техника ёрдамида бажарилади.
Анъанавий усулда эса яккақатор, очиқ экин тарзида хорижий навлар экилиб, ҳосил 20-октабрга бориб пишади. Кўчат сони кам ва ишларнинг асосий қисми қўлда бажарилади, бу эса ҳосилдорлик ва самарадорликни пасайтиради.
Хулоса қилиб айтганда, “Шинжон” технологияси ҳосилнинг эрта пишиши, кўплиги, меҳнат тежамкорлиги ва юқори рентабеллиги билан ажралиб туради.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм