Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Шинжон” технологияси Кегейли далаларида ўз самарасини кўрсатмоқда

Шинжон” технологияси Кегейли далаларида ўз самарасини кўрсатмоқда
Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари давомида Кегейли туманидаги пахта майдонларида жорий этилаётган замонавий агротехнологиялар натижадорлиги билан танишдим. Мазкур ҳудудда “Тен Пинг Нукус” қўшма корхонаси билан ҳамкорликда 40 гектар майдонда хорижий пахта навлари “Шинжон” технологияси асосида етиштирилмоқда. Эътиборлиси, чигитлар 76х10 схема асосида қўшқатор усулда экилиб, плёнка остига олинган. Экинларни озиқлантириш ва суғоришда тўлиқ томчилатиб суғориш технологияси қўлланилмоқда. Айни пайтда ғўзаларнинг ривожланиш ҳолати барқарор бўлиб, уларнинг ўсиши қониқарли даражада кечмоқда. Дала шароитларини кўздан кечирар эканман, “Шинжон” технологияси амалиётда ўз самарадорлигини намоён этаётганини алоҳида таъкидладим. Шу билан бирга, ғўзани озиқлантириш ва суғоришда агротехник меъёрларга қатъий амал қилиш, экинларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни, хусусан, бегона ўтларни ўз вақтида бартараф этиш зарурлигини қайд этдим. Ташриф давомида тумандаги кутилган натижага эриша олмаётган “Эрнепес Бектурсун” фермер хўжалигига қарашли пахта майдонларини ҳам кўздан кечирдим. Бу ерда тажрибали фермерлар иштирокида устоз-шогирд анъанаси асосида пахта навларини етиштириш ишлари ташкил этилган. Пахта навлари қўшқатор усулда очиқ майдонга экилган. Бироқ, ҳосилдорлик ва ривожланиш кўрсаткичлари кутилган даражада эмас. Ўрганиш жараёнида тегишли агротехнологияларни зудлик билан ва тизимли равишда жорий этиш зарурлигини таъкидладим ҳамда бу борада Пахтачилик кенгаши олимлари томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланма асосида иш олиб бориш лозимлигини қайд этдим. Шунингдек, масъулларга ғўза парвариши устидан назоратни янада кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар бердим. Таъкидланганидек, илмий асосланган ёндашувлар, тўғри озиқлантириш ва сифатли парваришлаш юқори ҳосилдорликка эришишнинг энг муҳим омилларидан биридир.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.