Шоличилик соҳасида Ўзбекистон – Ветнам ҳамкорлиги кенгаймоқда

Шу кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг бир гуруҳ олим ва мутахассислари Ветнамда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ташриф “Ўзбекистон – Ветнам ўртасида шоличилик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ветнамнинг шоли зараркунандаларига қарши курашиш борасидаги илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида ташкил этилган.
Сафарнинг дастлабки кунида шу йўналишда фаолият юритувчи Куу Лонг Делтаси шоличилик илмий-тадқиқот институти жамоаси билан учрашув ўтказилди. Унда институт директори доктор Тран Нгок Тҳач меҳмонларга институт фаолияти ва олиб борилаётган илмий ишлар ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан ҳам Шоличилик илмий-тадқиқот институтидаги тадқиқот ишлари, шоли етиштиришдаги мавжуд муаммолар ва уларга эчим топишда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Маълумот ўрнида, сафарда иштирок этаётган мутахассислар жорий йилнинг 21 июн кунлари давомида Куу Лонг Делтаси шоличилик институтининг лаборатория ва тажриба майдонлари фаолияти билан танишишади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе