Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

“Шоличилик соҳасида янги замонавий агротехнологияларни қўллаш”

“Шоличилик соҳасида янги замонавий агротехнологияларни қўллаш”

Айни дақиқаларда Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида “Шоличилик соҳасида янги замонавий агротехнологияларни қўллаш” мавзусида семинар ўтказилмоқда.
Семинарни Миллий марказ бўлим бошлиғи Ўлмас Собитов кириш сўзи билан очиб, шоличиликда сўнгги йилларда янги замонавий агротехнологияларни қўллаш ҳосилдорликни ошириш, сув ва бошқа ресурсларни тежашдаги аҳамияти ҳақида тўхталди.
Шунингдек, у ўз нутқида илмий муассасанинг Корея Республикасининг Ўзбекистондаги КОПИА маркази билан ҳамкорликда шоличиликни механизациялаш ҳамда бир майдондан бир йилда икки марта ҳосил олишга қаратилган йирик лойиҳанинг ижобий натижалар бераётганини таъкидлади. Бу эса нафақат шоличилик илмига, балки мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.