Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Шоличилик соҳасидаги Корея технологияси энди Бекободда йўлга қўйилади

Шоличилик соҳасидаги Корея технологияси энди Бекободда йўлга қўйилади
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Жанубий Кореянинг “КОПИА” маркази билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бекобод туманидаги шоликор фермерлар иштирокида “Шоли етиштиришнинг интенсив технологияси” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда соҳа мутахассислари, фермерлар ҳамда илмий ходимлар иштирок этиб, замонавий технологиялар асосида шоли етиштиришнинг самарали усуллари ҳақида фикр алмашдилар. Дастур аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Пак Виктор Николаевич сўзга чиқиб, мамлакатимизда шоличилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тармоқни модернизация қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда фермерларни қўллаб-қувватлаш борасидаги давлат сиёсатига алоҳида тўхталиб ўтди. Сўнг Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори Абдулло Мансуров соҳада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, янги юқори ҳосилдор навларни яратиш, ресурс тежовчи агротехнологияларни жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди. “КОПИА” маркази директори Ким Жае Ҳюн марказ томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган илмий-амалий ишлар, хусусан, Корея тажрибасини жорий этиш, замонавий уруғчилик тизимини ривожлантириш ва илғор технологияларни трансфер қилиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, марказ эксперти, профессор Ум Миок “Кореянинг шоли уруғини етиштириш ва тарқатиш тизими ҳамда ишлаб чиқариш технологияси” мавзусида тақдимот ўтказиб, унда юқори сифатли уруғлик етиштириш, селексия жараёнлари, механизация даражаси ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган инновацион ёндашувлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берди. Семинар давомида Бекобод тумани шоликор фермерлари Корея технологиясига катта қизиқиш билдириб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.