Шоличиликда эришилган натижалар

Шолининг янги яратилган 4 та “Ихлос”, “Зийнат”, “Йўлдош”, “Манзур” ҳамда соянинг 2 та “Нурафшон”, “Хумо” ва мошнинг 1 та “Ҳосилдор” навини Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига нав синовидан ўтказиш учун топширилди.
Филиппиндаги Халқаро шоличилик институтидан (ИРРИ) 521 дона шоли нав-намуналари (ш.ж. 100 та шўрга, 199 та қурғоқчиликка чидамли, 193 та эртапишар) олиб келиниб, навлар синови ва интродуксияси йўлга қўйилди.
Маълумот учун: Олиб келинган шоли гермоплазмаси орасидан шўрга чидамли (Хоразм вилояти-200 та) ва сув кам талаб этадиган (Тошкент ва Наманган вилоятлари – 199 та) ва ҳосилдорлиги юқори бошланғич манбалар (Тошкент вилояти- 121 та) бўйича дала тажрибалари олиб борилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе