


Аввал хабар берганимиздек, Шоличилик (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/10208) илмий-тадқиқот институтида “Шоличилик соҳасида янги замонавий агротехнологияларни қўллаш” мавзусида семинар ўтказилмоқда.
Айни дамда илмий муассасанинг тажриба майдонида агродрондан фойдаланиш имкониятлари амалий тарзда намойиш этилмоқда. Мутахассислар ушбу замонавий технологиянинг шоличиликда ҳосилдорликни ошириш, сув ва ресурслардан янада тежамкорлик билан фойдаланиш, шунингдек, зараркунандаларга қарши курашда қандай натижалар беришини тушунтириб бермоқда.
Семинар доирасида агродрондан фойдаланиш жараёни бевосита намойиш қилиниб, унинг самарадорлиги иштирокчиларга яққол кўрсатиб берилмоқда. Тажриба майдонида ўтказилаётган синовлар агротехнологияларнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамиятини яна бир бор тасдиқламоқда.
