Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Шоличиликда интенсив технологиялар амалиётда

Шоличиликда интенсив технологиялар амалиётда

Айни дақиқаларда Шоличилик илмий-тадқиқот институтида “Шоли етиштиришнинг интенсив технологияси” мавзусида кўргазмали дала семинари бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари, соҳа олимлари, мутахассислар, фермер ва кластерлар раҳбарлари иштирок этмоқда.Семинар давомида иштирокчилар замонавий шоли етиштириш технологиялари, кўчат тайёрлаш жараёнлари, қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ҳамда шолини механизация асосида экиш усуллари билан танишмоқда.
Шунингдек, дронлар ёрдамида азотли ўғитлар сепиш, бегона ўтларга қарши курашиш ва шоли уруғини экиш жараёнлари амалий намойиш этилмоқда.Тадбирда сув тежовчи технологиялар, хусусан шолини томчилатиб суғориш усулининг афзалликлари ва самарадорлиги юзасидан ҳам мутахассислар томонидан тавсиялар берилмоқда.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.