Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ШОЛИЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

ШОЛИЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК
Ўзбекистонда шоличилик тармоғини илмий асосда ривожлантириш, ҳосилдор ва сифатли навларни яратиш, замонавий агротехнологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш борасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик изчил давом этмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Корея Республикасининг “КОПИА” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида 2024–2028 йилларга мўлжалланган “Шолининг серҳосил навларини танлаш, замонавий агротехнологияга эга уруғчилик асосида Ўзбекистонда барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” халқаро лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳа учун 3,7 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Жорий йилда лойиҳа доирасида республикамизнинг Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги шоличиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва кластерларининг 1320 гектар майдонида юқори авлодли шоли уруғлари етиштирилди. Бугунги кунда шоличиликни ривожлантиришда ҳосилдорлик билан бир қаторда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги доирасида сувни тежаш усуллари, лазерли текислаш, дала сувини бошқариш ва бошқа юқори самарали агротехнологиялар бўйича фермер хўжаликлари ва кластерлар учун ўқув семинарлари ташкил этилди. Лойиҳа доирасида институт ҳудудида шолини томчилатиб суғориш технологиясини жорий этилди ва келгусида сув сарфини камайтириш билан бирга юқори ва сифатли ҳосил олиш имкониятлари илмий жиҳатдан синовдан ўтказилди. Ҳамкорликнинг яна бир муҳим жиҳати — шоличилик илм-фанининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. 3,7 млн долларлик лойиҳа доирасида 2026-йилда қиймати 203,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 10 турдаги қишлоқ хўжалиги техника-агрегатлари, лаборатория жиҳозлари ва материалларини олиб келинди. Шунингдек, Шоличилик илмий-тадқиқот институтида фундаментал тадқиқотларни юқори савияда олиб бориш учун шоли фитотрони, институтнинг Хоразм филиалида эса юқори авлодли уруғликларни тайёрлашга хизмат қилувчи фотосепаратор қурилиши кўзда тутилган. Лойиҳа якунида республика бўйича шоли ҳосилдорлигини гектарига ўртача 58 сентнер, сув тежамкорлигини эса 22 фоизга етказиш режа қилинган. Бу кўрсаткичлар нафақат шоличиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, балки мамлакатимизда барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам муҳимдир. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.