Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Шу кунларда ўтказиладиган агротехник тадбирлар пахта ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга

Шу кунларда ўтказиладиган агротехник тадбирлар пахта ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳудудлардаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, экин майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирлар жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилояти туманларини айланмоқда. Дастлаб вазир Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги “Истиқлол” фермер хўжалиги дала майдонида бўлиб, ғўзаларнинг вегетатив ҳолати билан танишди. Фермер хўжалигининг умумий ер майдони 200 гектар бўлиб, шундан 30 гектарига ғўзанинг маҳаллий “Султон” нави одатдаги усул – 90 схемада экилган. Одатда далага бу усулда чигит экилганида гектарига ўртача 100 минг дона кўчат жойлаштирилади. Ғўза қатор ораларини кўздан кечирар экан вазир Иброҳим Абдураҳмонов ушбу дала майдонида ҳашарот ва зараркунандаларга қарши ўз вақтида ишлов берилгани боис улар зарар етказмаганини эътироф этар экан, меъёридан ортиқ сув қўйилгани сабабли даладаги ғўзаларда ғовлашга мойиллик кучли эканлигини илмий асосланган фикрлар билан тушунтириб берди. Шу боис, қатор ораларидан намликни қочириш ва бор кучни ҳосилга йўналтириш учун “Энтожен” препарати билан ишлов бериш бўйича ўз тавсияларини берди. Бундан ташқари, пахтачилик соҳаси мутахассислари томонидан кучли ғовлаган ғўзаларни енгилгина чеканка қилиш бўйича ҳам таклифлар ўртага ташланди. Ўз ўрнида вазир Иброҳим Абдураҳмонов пахтачиликда ҳосилдорликни каррасига ошириш учун айрим одатий услублар ўрнига хорижий тажрибани қўллашнинг вақти келгани ва бунинг аҳамияти ҳақида сўз юритар экан, агар мана шу далага чигитлар 90 схема ўрнига 76 схемада қўшқатор қилиб экилганида ҳосилдорлик кутилганидан ҳам ортиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек вилоят мутасаддиларига ғўзаларга мана шу ойларда кўрсатиладиган агротехник тадбирлар пахта ҳосилдорлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.