ШУКУҲ

Энг улуғ байрам олдидан маърифий тадбир
Юртимиз бўйлаб Она Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги кенг нишонланмоқда. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган турли маданий, маънавий-маърифий тадбирлар мамлакатимизнинг барча гўшаларида юксак шукуҳ билан ўтказилмоқда.
Шу жумладан, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида ҳам “Энг азиз – энг улуғ байрам” арафасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Миллий марказ тизимидаги илмий муассасалар ходимлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, таниқли олимлар ҳамда академиклар иштирок этдилар.
Дастлаб йиғилганларга мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган улкан ютуқлар, қишлоқ меҳнаткашлари учун яратилаётган имкониятлар ва илм-фанда қўлланилаётган янги ёндашувлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мустақиллик туфайли соҳада амалга оширилган туб ислоҳотлар, миллий қадриятларимизни асраш ва бунёдкорлик ишлари юксак баҳоланди.
Сўзга чиққан мутахассислар ва академиклар мустақиллик бизга берган энг катта неъмат – эркин фикрлаш, янгилик яратиш ва Ватанимиз равнақига ҳисса қўшиш имконияти эканини алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, ёш олимлар ва изланувчиларнинг илмий фаолияти учун яратилаётган кенг шароитлар, Миллий марказ тизимидаги муассасалар фаолиятида инновацион лойиҳаларнинг тобора кўпайиб бораётгани ҳам эътироф этилди.
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Ойбек Аманов Миллий марказ раҳбарияти томонидан самимий табрикланди. Олимнинг келгусидаги илмий фаолиятига ҳам улкан муваффақиятлар тиланди.
Тадбир якунида эса иштирокчилар бир пиёла чой устида самимий ва мазмунли суҳбатлар олиб бориб, ўзаро фикр ва тажрибалар алмашдилар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе