Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сифатли уруғ фермер учун мўл ҳосил гарови

Сифатли уруғ фермер учун мўл ҳосил гарови
"Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасасида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалигида энг муҳим ҳисобланган уруғчилик соҳасини ривожлантириш, нафақат пахта ва буғдойнинг балки полиз маҳсулотларидан тортиб картошкачиликни ҳам юқори босқичга кўтариш масалалари муҳокама этилди. Семинарда ҳудудлардаги барча уруғчилик марказлари фермерлар билан ҳамкорликда ишлаши, уларга энг сара уруғларни етказиб бериши, лозим бўлса кооперацияга бирлашиши кераклиги эътироф этилди. Шунингдек, соҳа олимларини қўллаб-қувватлашни ҳам юқори даражага олиб чиқиш, уларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди. Бу энг аввало олимлар томонидан янги навлар ва уруғларни яратишга ҳамда соҳада импортни қисқартиришга имкон яратади. Семинар якунида ташкилий масала ҳам кўрилди. "Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси директорига Агротехнологиялар бўйича янги ўринбосар этиб, Дармонов Мухтор Мухаммадович тайинланди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.