Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сирдарё вилояти Агрохизматлар марказида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти Агрохизматлар марказида кўргазмали семинар бўлиб ўтди
12-сентабр куни Сирдарё вилояти Агрохизматлар маркази ҳудудида фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасига фаолият олиб бораётган раҳбарлар иштирокида кўргазмали дала семинари бўлиб ўтди. Семинарда 2026-йил ҳосили учун юқори самарали буғдой ва пахта навларини танлаб экиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда мўл ҳосил олиш учун икки инновацион усул – Живамрит ва Биочар тайёрлаш ва қўллаш бўйича амалий тушунчалар берилди. Ҳозирда марказ ҳудудида 49 хил буғдой, 6 хил арпа, 2 хил тритикале, 1 турдаги жавдар, шунингдек, маҳаллий ва хорижий пахта навлари, сабзавотлар, дуккакли ва озуқабоп экинларнинг турли навлари парваришланмоқда. Тадбир давомида фермерларга мазкур тажриба экинларининг афзалликлари тушунтирилиб, органик ва барқарор деҳқончиликка хизмат қилувчи инновацион ечимларнинг амалий аҳамияти алоҳида таъкидланди. WЕБ|| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.