Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сирдарёда аграр самарадорликни оширишга қаратилган амалий семинар ўтказилди

Сирдарёда аграр самарадорликни оширишга қаратилган амалий семинар ўтказилди
Сирдарё вилоятига ташрифим доирасида Боёвут туманидаги Агрохизматлар кўрсатиш маркази (АКИС) Сирдарё филиалида аграр соҳада самарадорликни ошириш ҳамда илғор тажрибаларни кенг жорий этишга бағишланган амалий семинар ўтказдим. Унда Пахтачилик кенгаши аъзолари ҳам фаол иштирок этди. Семинарда вилоят ва туманларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги бўлимлари раҳбарлари, тизим ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари видео-конференс-алоқа орқали қатнашди. Семинар давомида аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, ишлаб чиқаришга жорий этилаётган янги агротехнологиялар, экин экиш ва маҳсулот етиштиришда замонавий ёндашувлар юзасидан батафсил тушунтиришлар бердим. Хусусан, пахта ва ғалла етиштиришда диверсификация, “Шинжон” усулининг самарадорлиги, уруғчиликдаги янгиликлар, уруғлардан оқилона фойдаланиш ҳамда илғор экиш технологиялари аниқ мисоллар орқали ёритилди. Шу билан бирга, картошкачиликни ривожлантириш, юқори ҳосилдор навлар, илмий агротехник ёндашувлар масалаларига алоҳида эътибор қаратдим. Шунингдек, пахтачиликда янги технологиялар, қатор оралиғига зира экиш, ғаллачиликда яровизация жараёни, биочар технологияси орқали тупроқ унумдорлигини ошириш каби масалаларни муҳокама қилиб, ўтган йил тажрибасидан келиб чиқиб бу ёндашувларни жорий йилда янада кенг қўллаш зарурлигини таъкидладим. Семинар давомида “Живамрид” ва “Бокаши” агротехнологиялари, органик ўғит сифатида суяк кукуни, шунингдек, сув устида шоли етиштириш технологиясининг афзалликлари ҳақида маълумот бердик. Бу ёндашувлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда фермерлар даромадини кўпайтиришга хизмат қилиши қайд этилди. Семинар якунида фермерлар мурожаатлари ва муаммоларини бевосита эшитдим, айрим масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар бердим, шунингдек, зарур ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам тақдим этилди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.