Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Сиёсий-маърифат соати” — фаол фуқаролик позицияси ва замонавий дунёқараш сари муҳим қадам

Сиёсий-маърифат соати” — фаол фуқаролик позицияси ва замонавий дунёқараш сари муҳим қадам
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ҳар ҳафта анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” фаолият самарадорлигини ошириш, юртимиздаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини чуқур англаш ва кенг жамоатчиликка етказишда муҳим ўрин тутаётган тадбирлардан биридир. Навбатдаги маърифий соат ҳам Марказ жамоаси учун мазмунли ўтди. Унда мамлакатимизда нишонланган “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Ушбу видеоролик орқали юртимизда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланаётгани, турли халқ ва миллат вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатлик муҳити ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлангани яққол намоён бўлди. Соат давомида шунингдек, жорий куннинг долзарб мавзулари, мамлакатимизда ва халқаро майдонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий воқеалар, турли соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди. Бу эса ходимларнинг сиёсий саводхонлиги, воқеликни холис баҳолаш қобилияти ҳамда фуқаролик масъулиятини янада оширишга хизмат қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Сиёсий-маърифат соати” мунтазам ва тизимли ташкил этилиши — ходимларнинг касбий ва маънавий етуклиги, ижтимоий фаоллиги ҳамда ижобий ислоҳотларга нисбатан онгли муносабати шаклланишига кенг йўл очмоқда. Бу каби тадбирлар фақатгина ахборот бериш ёки маъруза тинглаш эмас, балки ҳар бир фуқаро учун замон руҳини англаш, юртимизда кечаётган улкан ўзгаришларга дахлдорлик туйғусини ҳис этиш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.